АсосийЖамият

Энди кам таъминланган оилаларнинг ўқиш пули тўлаб берилади

Ваучерлар талабгорларга фақат бир марта тақдим этилади.

'Энди кам таъминланган оилаларнинг ўқиш пули тўлаб берилади'ning rasmi

Энди ишсиз аҳоли ва «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилалардаги ишсизларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича va тизими жорий этилади. Ваучерлар талабгорларга экстерриториал тамойили асосида, фақат бир марта тақдим этилади.

 21 августда «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори ижросини таъминлашга қаратилган «Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари иштирокида касб-ҳунар ва чет тилларини ўқитишнинг ваучер тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарор билан расмий даромадга эга бўлмаган иш излаётган шахслар ҳамда «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли ўқитиш тизимини жорий этиш тартиби белгиланган. Бунда ишсизлар касб-ҳунар марказларида иш берувчиларнинг буюртмалари асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар давомийлиги уч ойдан ортиқ бўлган ўқув курсларига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, «Камбағал оилалар реестри»га киритилган ишсиз оила аъзоларига тўланади. Стипендияларни тўлаш туман ёки шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали амалга оширилади.

Таълим вазирлиги ecosys.mehnat.uz тизимида ишсизларга va тизими асосида таълим берувчи таълим ташкилотларининг электрон реестрини юритади. Ушбу тизимда мазкур таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар ҳам эълон қилинади. Таълим ташкилотлари ваучер тизимидан фойдаланиш учун электрон реестрда рўйхатдан ўтишлари шарт.

Ҳужжатда тасдиқланган Касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш учун ваучерлар бериш тартиби тўғрисидаги низом билан:

Ишсизларга, шу жумладан, «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларига ёки расмий даромадга эга бўлмаган ишсизларга ваучер тизими асосида ўқитиш харажатларини қоплаш тартиби;

Ваучер тизими асосида бундай хизматларни кўрсатувчи таълим ташкилотлари реестрини шакллантириш;

Ваучерларни бериш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ваучер тизими асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини молиялаштириш тартиби белгиланган.

Низомга мувофиқ талабгорлар va олиш учун тўғридан-тўғри ёки эcосйс.меҳнат.уз тизимида онлайн тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Ваучерлар талабгорнинг доимий яшаш жойидан қатъий назар экстерриториал тамойили асосида, фақат бир марта тақдим этилади. Ваучер олинган санадан бошлаб уч ой мобайнида амал қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Раметова, Озодбек Назарбеков, Мирзабек Холмедов, Тоҳир Саидов ва Жаҳонгир Позилжоновлар мукофотланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:41

    Саида Раметова, Озодбек Назарбеков, Мирзабек Холмедов, Тоҳир Саидов ва Жаҳонгир Позилжоновлар мукофотланди

    Президент Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор юртдошларимизни мукофотлади.

    'Андижонда хусусий корхонадан 3 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Андижонда хусусий корхонадан 3 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди

    МИБнинг маълум қилишича, қарздорлик тўлиқ нақд пул шаклида қопланган.

    'Андижонда 100 млнлик товарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:14

    Андижонда 100 млнлик товарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

    Volvo машинасига юкланган товарлар текширилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган катта миқдордаги товар автотранспортга юклангани фош бўлди.

    'Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:15

    Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    Эрнинг бу қилмишига рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.

    'Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:12

    Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди

    Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:59

    Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади

    Тошкент вилоятида судья дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади. Аммо судьянинг хатти-ҳаракатлари устидан текширув ўтказилиши белгиланди.