АсосийЖамият

Ноодатий валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Тезкор тадбирларда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган бир нечта фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.

'Ноодатий валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва бошқа ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Хусусан, Қўшработ туманида фуқаро А.Н. 3 900 АҚШ долларини 49,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Урганчда фуқаро Р.Х. 4 000 долларни 50,6 миллион сўмга сотиб олганида қўлга олинган. Бухорода К.И. худди шундай миқдордаги валютани 50,4 миллион сўмга, Ғиждувонда эса Д.М. 3 500 долларни 44,3 миллион сўмга сотиб олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

    'АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда

    АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилган тақдирда ҳам бу дарҳол режим алмашишига олиб келишига ишонмаяпти.

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.