АсосийЖамият

Президент солиқ юкини енгиллаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди

1 триллион сўм тадбиркорлар қўлида қолади, хатолар учун жазо бекор қилинади.

'Президент солиқ юкини енгиллаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев очиқ мулоқотларда кўтарилган долзарб масалаларга жавобан тадбиркорлар учун солиқ енгилликлари жорий этилишини маълум қилди.

Эндиликда йилига 10 млрд сўмдан кам айланма қилувчи корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўловларидан озод этилади. Бу 14 мингга яқин тадбиркорнинг қўлида 1 триллион сўмлик айланма маблағ қолишини англатади.

Бундан ташқари, ҚҚС тизимига ўтаётган тадбиркорлар учун 1 йиллик “юмшоқ режим” жорий қилинади: фойда солиғи тўланмайди, хатолар учун жарима белгиланмайди, бухгалтерлар маоши солиқдан чегириб ташланади.

Энг муҳими, солиқ текширувларида аниқланган 16 триллион сўмлик хатолар бўйича жазолар бекор қилинади. Тадбиркорлар 1 ноябрга қадар камчиликларни ўзлари тузатиб, "тоза саҳифа"дан иш бошлаш имконига эга бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

    'АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда

    АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилган тақдирда ҳам бу дарҳол режим алмашишига олиб келишига ишонмаяпти.

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.