Ўзбекистон раҳбари тадбиркорлар билан мулоқотда сўнгги саккиз йилда иқтисодиётга 230 миллиард доллар инвестиция кирганини, шундан 120 миллиарддан ортиғи хорижий сармоя эканини таъкидлади.
Президентнинг айтишича, бу даврда минглаб кичик бизнес субъектлари йирик корхоналарга айланди, хусусий секторда ўртача ойлик маош 5 миллион сўмга яқинлашди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодиёт 7,2 фоизга ўсгани қайд этилди.
Учрашув Янги Тошкентда ўтгани рамзий аҳамиятга эга бўлиб, давлат раҳбари бу шаҳар тадбиркорлар учун инновациялар ва инвестициялар марказига айланишини билдирди.