2025 йилнинг 15 августдан 16 августга ўтар кечаси, соат 02:30 лар атрофида Термиз шаҳрининг “Меҳрабод” маҳалласида яшовчи эр-хотин ўртасида оилавий низо юзага келган.
Сурхондарё вилоят ИИБ берган расмий хабарга кўра, эркак ўз турмуш ўртоғининг юз-чакка ва қулоқ соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аёл илгари доимий тазйиқ ва зўравонлик остида бўлган бўлиши мумкин. Шу боис бу жиҳатлар алоҳида ўрганилмоқда.
“Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, — дея қўшимча қилинади вилоят ИИБ хабарида.