Тошкентда Damas ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Ҳодиса Олмазор туманида содир бўлган.
ЙҲХБ маълумотига кўра, 19 ёшли ҳайдовчи болаларни кўриб сигнал берган, аммо бир лаҳзада тўқнашув содир бўлган. Ҳайдовчи шошилинч равишда кетиб қолган, кейин эса ҳуқуқ-тартибот органларига ўзи бориб мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, жабрланувчининг аҳволига қараб ишнинг ҳуқуқий баҳоси белгиланади.






