Бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Мукофотланганлар қаторида собиқ Тошкент шаҳри ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018-2023 йилларда Тошкент шаҳрини бошқарган.
У 2023 йил 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда шахсан Шавкат Мирзиёев томонидан танқид қилиниб, “оёғи ердан узилган”ликда айбланиб, ишдан олинган эди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилганидан кейин анча вақт давомида ҳукумат тадбирларида кўриниш бермаган эди.
2024 йилга келиб, у яна давлат тадбирларида қатнаша бошлади. Масалан, Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувида ҳамда Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари иштирокида мамлакат ишбилармон доира вакиллари билан мулоқотда.