АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилишди

Путин Шавкат Мирзиёевга Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

'Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент “оёғи ердан узилган” дея танқид қилган ҳоким энди орден билан тақдирланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:27

    Президент “оёғи ердан узилган” дея танқид қилган ҳоким энди орден билан тақдирланди

    Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевга “Фидокорона хизматлари учун” орденини топширди.

    'Трамп 22 август куни Путин ва Зеленский билан уч томонлама саммит ўтказишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 17.08.2025 19:53

    Трамп 22 август куни Путин ва Зеленский билан уч томонлама саммит ўтказишни режалаштирмоқда

    Россия раҳбари Трампнинг ташаббусига ҳали аниқ жавоб бермаган.

    'Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 17.08.2025 18:17

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Покистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

    'Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 15.08.2025 13:37

    Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

    Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

    'Ўзбекистонда фаластинлик фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони қабул қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 14.08.2025 22:45

    Ўзбекистонда фаластинлик фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони қабул қилинди

    Фармонга кўра, фаластинликларга бошпана ва ижтимоий ёрдам берилади.

    'Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 09.08.2025 20:04

    Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон президенти Озарбайжон халқини Арманистон билан тинчлик декларацияси имзолангани билан самимий қутлади.