АсосийЖамият

Сўнгги 7 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 20 млрд сўм тўланди

Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

'Сўнгги 7 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 20 млрд сўм тўланди'ning rasmi

Йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 мингдан ортиқ мурожаат йўллангани маълум бўлди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълумотларида келтирилган.

2025 йилнинг январь-июль ойларида "Soliq" мобил иловасининг "Soliq hamkor" тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 988 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

- 57 672 таси харид чеки бермаслик;

- 2 278 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

- 145 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

- 3 893 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 31 423 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 19,7 млрд сўм мукофот тўланган.

    Бошқа янгиликлар