АсосийЖамият

Қозоғистонда оғир аҳволда қолган 3 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Ҳозирда ушбв фуқароларни ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

'Қозоғистонда оғир аҳволда қолган 3 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ҳудудида мушкул аҳволда қолган юртдошларимизни Ватанга қайтариш бўйича чоралар кўриляпти. 

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари бўлган Д.Н. ҳамда К.Р. ва унинг 2021 йилда туғилган фарзанди М.А. Қозоғистонда мушкул вазиятга тушиб қолганларини билдирган ҳолда, оиласи бағрига етиб олиши учун моддий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан мавжуд ҳолат ўрганилганидан сўнг, ҳамюртларимизга 16 август ва 18 августга белгиланган Олмаота-Нукус йўналишидаги авиарейсларга чипта сотиб олиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, ватандошларимиз Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик лойиҳаси доирасида яқинлари бағрига қайтарилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга олиб келинади

    Бундан ташқари, 33 нафар юртдошимизга, шу жумладан, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилди.

    'Жиззахда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    Жиззахда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

    "Замҳоким" 30 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 20 мингини олганда қўлга тушди.

    'Айрим шахсларга мамлакатдан чиқиш вақтинча тақиқланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:32

    Айрим шахсларга мамлакатдан чиқиш вақтинча тақиқланиши мумкин

    Қамоққа олинмаган, аммо суддан яшириниши мумкин бўлган гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчиларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи чекланиши мумкин.

    'Сўнгги 7 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 20 млрд сўм тўланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сўнгги 7 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 20 млрд сўм тўланди

    Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

    'Жиззахдаги мактабда пора олаётган мутасадди қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:27

    Жиззахдаги мактабда пора олаётган мутасадди қўлга тушди

    Масъул мактабдаги бўш иш ўрнини эгаллаши учун фуқародан пора талаб қилган.

    'Бугун ҳарорат 38 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:03

    Бугун ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

    17 август кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.