Олий суд "Тошшаҳартрансхизмат" собиқ раҳбари Анвар Жўраевга нисбатан ҳукмнинг енгиллаштирилишига изоҳ берди.
Маълум қилинишича, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати дастлабки ҳукмни ўзгартириб, 7,5 йил озодликдан маҳрум қилиш ўрнига 4,5 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.
Бунга асосий сабаб — Жўраев ва бошқа судланувчилар томонидан жиноят оқибатида етказилган 2,4 миллиард сўмлик зарар тўлиқ қоплангани бўлди.
Судга кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисмида зарар қопланганда оғирроқ жазолар қўлланилмаслиги назарда тутилган. Шунингдек, Жўраев 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва бошқарув лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Суд қароридан норози бўлган фуқаролар назорат тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкин.