АсосийСиёсат

Энди Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти кўпайтирилади

Ўзбекситонда сўнгги уч йилда 250 минг гектар ер озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ўтказилган.

'Энди Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти кўпайтирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, айниқса, экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда сўнгги уч йилда 250 минг гектар ер озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ўтказилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзорлар яратилгани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта лойиҳа ишга туширилгани қайд этилди.

Шунингдек, маҳсулотларни сақлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш бўйича замонавий инфратузилмалар барпо этилди.

Президент ФАО — Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Кенгашига аъзо бўлиш Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар