АсосийДунё

“Тошшаҳартранс” собиқ раҳбари қамалганидан ярим йил ўтиб озод этилди

Жиноят кодексининг етти моддаси бўйича айбланган Анвар Жўраевга нисбатан суд жазони енгиллаштирди

'“Тошшаҳартранс” собиқ раҳбари қамалганидан ярим йил ўтиб озод этилди'ning rasmi

2024 йил февраль ойида 7,5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг собиқ раҳбари Анвар Жўраев 2025 йил июнь ойида қамоқдан озод этилди.

Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 5 июнь куни чиқарган қарорга кўра, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Яъни, Жўраев 4,5 йил давомида муайян чекловлар билан эркинликда яшаш ҳуқуқини олди.

Бундан ташқари, у 3 йил мобайнида “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида моддий жавобгарлик ёки бошқарув вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Жўраевга нисбатан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва жиноий даромадларни легаллаштириш каби айбловлар қўйилган эди.

Суд ҳукмида қайд этилишича, у давлатга катта миқдорда моддий зарар етказган. Шу билан бирга, озодликка чиқиши сабаблари ва суд қарорининг мотивацияси очиқланмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:36

    Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?

    Мамлакат бош вазири Буюк Британия Фаластин давлатининг мустақиллигини расман тан олишга тайёрлигини маълум қилди.

    'Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:34

    Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди

    Бу ҳақда у Шотландияни тарк этишдан олдин журналистларга маълум қилди.

    'Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:31

    Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди

    Садир Жапаров бу бўйича тегишли фармонни имзолади.

    'Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:29

    Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди

    Америкалик машҳур қўшиқчи Сиара Ғарбий Африкадаги Бенин давлатидан фуқаролик олди.

    'Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади

    Бу баёнот билан у Исроилни шартсиз қўллаб-қувватлаб келаётган ўз партиядошларига очиқ қарши чиқди.

    'Минск осмонида келиб чиқиши номаълум дрон уриб туширилди'ning rasmi

    Дунё 29.07.2025 19:50

    Минск осмонида келиб чиқиши номаълум дрон уриб туширилди

    Дрон радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида уриб туширилди.