АсосийДунё

Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди

Мигрантга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳибсга олинган.

'Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди'ning rasmi

Москвада содир бўлган ушбу аянчли воқеа бўйича тергов ҳаракатлари бошланди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан 50 ёшли кар-соқов эркакка нисбатан жисмоний куч қўлланилиши оқибатида у вафот этган

Воқеа 2025 йил 20 июль куни чиқинди контейнерлари яқинида содир бўлган. Маҳаллий бошқарув компаниясида вақтинчалик ишчи сифатида фаолият юритаётган икки муҳожир ахлатни саралаётган вақтда кар-соқов эркак ишоралар орқали норозилик билдирган. Гумонланувчилар унинг ҳаракатларини тажовуз сифатида қабул қилганликларини билдиришган. 

Шундан сўнг, мигрантлардан бири уни калтаклаган. Жабрланувчининг қорнига икки марта, бошига эса бир марта кучли зарба берилгани аниқланган. Эркак ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган бўлса-да, йиқилиб тушганидан сўнг бошини ерга уриб, оғир жароҳат олган. Гумонланувчилар ҳодиса изларини яшириш мақсадида унинг жасадини буталар орасига олиб бориб, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Терговчилар кузатув камералари орқали жиноят тафсилотларини аниқлаб, гумонланувчини қўлга олишга муваффақ бўлишди. У Россияда ноқонуний яшаб келган бўлиб, ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. 

Унга нисбатан “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келган оғир тан жароҳати етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи аэропортлари қўл юкидаги суюқликларга қўйилган чекловларни бекор қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:26

    Европа Иттифоқи аэропортлари қўл юкидаги суюқликларга қўйилган чекловларни бекор қилади

    Амалдаги қоидаларга кўра, қўл юкида 100 мл.дан ортиқ бутилкаларни олиб юриш тақиқланади.

    'Франциянинг Фаластинни тан олиш қарори нимани англатади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Франциянинг Фаластинни тан олиш қарори нимани англатади?

    Макроннинг Фаластинни давлат сифатида эътироф этиш тўғрисидаги қарори келажакда маълум оқибатларга олиб келиши мумкин.

    'Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчи'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 21:23

    Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчи

    Бу ташаббус кўпроқ аскарларни ёллашга ёрдам бериши кутиляпти.

    'Саратовда кўп қаватли уй портлади'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 20:48

    'Қодиров Бодрумда аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 17:53

    Қодиров Бодрумда аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилди

    Россия Чеченистон раҳбарлигидаги эҳтимолий ўзгаришларга тайёрланмоқда.

    'Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 10:57

    Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди

    Ҳодиса ортидан 8 киши жабрланган.