АсосийЖамият

Тошкентда фуқаро яна суицидга уринди

Кеча, 22 июль куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида 23 ёшли йигит ўзини 9-қаватдан пастга отган эди.

'Тошкентда фуқаро яна суицидга уринди'ning rasmi

Тошкентнинг Яккасарой туманида кўп қаватли уй томидан ўзини ташламоқчи бўлган ўсмир қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вояга етмаган шахс кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмига чиқиб, пастга ўзини ташламоқчи бўлган. Бу ҳолатга гувоҳ бўлган фуқаролардан бири маҳалла ҳудудидаги “Ташвиш тугмаси”ни босиб, Ички ишлар органлари Қутқарув хизмати навбатчилик қисмини хабардор қилган. Маҳалла профилактика инспекторига ҳам хабар бориб етган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган маҳалла профилактика инспектори томга чиққан. Шу вақтда пастда жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланаётган ички ишлар ходимлари ҳам вазиятни назорат қилган.

“Воқеа жойига етиб борганимизда, ёши тахминан 15 ларда бўлган вояга етмаган қиз ўз жонига қасд қилиш мақсадида бинонинг 9-қаватига чиққан эди”, — дейди “Дамариқ” МФЙ профилактика инспектори Санжар Бекмуродов.

У 9-қаватдаги бошқа хонадонлардан бирининг балкони орқали, ўз жонига қасд қилиш ниятидаги қизга яқинлашган. Қиз ниҳоятда агрессив ва стресс ҳолатида бўлгани сабабли, профилактик суҳбатлар олиб борилган. Унинг ёнигача бориб олиш жараёни 25−30 дақиқа давом этган.

 “Вояга етмаган синглимизни 10−15 дақиқа давомида бор кучим билан ушлаб турган вақтимда, у менга жиддий қаршилик кўрсатди. Аммо ўзимни қўлга олган ҳолатда уни ушлаб туришга муваффақ бўлдим”, — дея қўшимча қилади профилактика инспектори.

Қиз ФВВ ходимлари кўмагида арқон орқали томдаги хавфсиз жойга чиқариб олинган. Шундан сўнг, фуқаро ва вояга етмаган қиз тиббий кўрикдан ўтказилган, мутахассислар томонидан психологик суҳбатлар олиб борилган.

Маълумот учун, кеча 22 июль куни Пойтахт Тошкентнинг Юнсобод туманида 23 ёшли йигит ўзини 9 қаватдан ташлаган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди

    Андижон вилоятида 473 грамм олтин қуймаларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган она ва қиз божхона постида тўхтатиб қолинди.

    'Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:38

    Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди

    Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

    'Нетаньяху тирик'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 17:13

    Нетаньяху тирик

    У хавфсизлик бўйича ёпиқ учрашув ўтказди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.