АсосийСиёсат

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди

Учрашувда Қурбоновдан ташқари, ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов ва чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ҳам иштирок этган.

'Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди'ning rasmi

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги расмий делегация 22 июль куни Афғонистон пойтахти Кобулга борди. Делегация бу ерда Толибон ҳаракатининг Миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси, мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашди.

 

Толибоннинг расмий релизига кўра, учрашувда Ўзбекистон томон Афғонистондаги “хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиёт”дан мамнун эканини билдирган. Суҳбатда чегара ҳамкорлиги ва икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани айтилади.

 

Учрашувда Қурбоновдан ташқари, ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов ва чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ҳам иштирок этган.

 

Толибон матбуот хизмати Ўзбекистон ҳукуматининг “халқаро майдонлардаги ижобий позицияси”ни тилга олиб, икки давлат алоқалари “кенгайиб бораётганини” таъкидлаган.

 

Бу орада, на Ўзбекистон томони, на бошқа мустақил манбалар ҳозирча учрашув тафсилотлари юзасидан изоҳ берганича йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг улар билан мулоқотни узмаган, афғон муаммосида нисбатан бетараф позицияни сақлаб келаётган кам сонли давлатлардан биридир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон инвестиция, технология ва яшил энергия марказига айланмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 04.05.2026 07:40

    Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон инвестиция, технология ва яшил энергия марказига айланмоқда

    Президент камбағаллик 35 фоиздан 5,8 фоизга туширилганини, 2030 йилгача иқтисодиётни 240 млрд долларга етказиш мақсад қилинганини маълум қилди.

    'Шавкат Мирзиёев “ACWA Power” билан янги йирик лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 04.05.2026 02:47

    Шавкат Мирзиёев “ACWA Power” билан янги йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

    Осиё тараққиёт банки йиғилиши доирасида давлат раҳбари Саудия Арабистонининг етакчи энергетика компанияси делегациясини қабул қилиб, ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

    'Мирзиёев Корея делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2026 14:37

    Мирзиёев Корея делегациясини қабул қилди

    Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки йиғилиши доирасида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Ку Юн Чхоль бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

    'Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2026 05:57

    Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

    Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Сейшел ТИВ ва диаспора вазири Барри Форо билан учрашди.

    'Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 09:54

    Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар

    Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш музокаралар якунида рамзий тадбирда иштирок этди.

    'Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 07:01

    Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

    Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Андрей Бабиш учун олий даражадаги кутиб олиш маросими ўтказилди.