АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар учун  IT қай даражада муҳим?

Ўзбекистонда 97 фоиз аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб билади.

'Ўзбекистонликлар учун  IT қай даражада муҳим?'ning rasmi

Бугун, 21 июль куни пойтахтда “ИТ ва рақамли таълимни ривожлантириш форуми” бўлиб ўтди. Тадбир давомида IT соҳасидаги долзарб муаммолар муҳокама қилиниб, “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини яхшилаш” лойиҳаси доирасида ўтказилган йирик тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Форумда тақдим этилган сўровнома натижалари эътиборга молик: мамлакат бўйлаб 4 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этган тадқиқотда респондентларнинг 97 фоизи рақамли кўникмаларни иш унумдорлигининг асосий омили, деб ҳисоблаган. 96 фоиз эса IT соҳасига қизиқишини билдирган.

Иштирокчилар ўз рақамли саводхонлигини қуйидагича баҳолаган:

— Аъло – 17 фоиз

— Яхши – 44 фоиз

— Қониқарли – 32 фоиз

Бундан ташқари,  57 фоиз ҳар ҳафта видеоалоқа воситаларидан фойдаланишини, 78 фоиз эса ҳар ой электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланишини билдирган.

Онлайн харид қилиш бўйича эса натижалар қуйидагича: 52,4 фоиз  – ойига 2-3 марта харид қилади. 25 фоиз – йилига 2-3 марта, 22 фоиз – умуман фойдаланмайди.

Форумда IT Education Association ва Швейсария тараққиёт агентлиги (СДC) ҳамкорлигида тайёрланган “Келажак касблари атласи” тақдим этилди. Унда меҳнат бозори таҳлилига асосланган 45 та истиқболли IT касб келтирилган.

Мутахассисларнинг айтишича, бу атлас ёшларга, ота-оналарга ва таълим муассасаларига йўналтирувчи восита бўлиб хизмат қилади.

Форумда яна бир муҳим янгилик сифатида — бепул IT таълим ресурслари, касбий йўналтириш ва тадқиқот маълумотларини бирлаштирувчи DigiSurvey.uz платформаси тақдим этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги тунги клубда мижоз менежернинг кўзига оғир жароҳат етказди'ning rasmi

    Жамият 22.07.2025 19:42

    'Тошкентда шифокор беморига шаҳвоний шилқимлик қилди'ning rasmi

    Жамият 22.07.2025 18:44

    Тошкентда шифокор беморига шаҳвоний шилқимлик қилди

    Шифокорга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    'Қирғизистондаги 18 ёшли йигит “аваря” ортидан ҳалок бўлди.'ning rasmi

    Жамият 22.07.2025 14:00

    Қирғизистондаги 18 ёшли йигит “аваря” ортидан ҳалок бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Кучли модда аралашган оздирувчи кофелар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 22.07.2025 08:33

    Кучли модда аралашган оздирувчи кофелар мусодара қилинди

    Бухорода ноқонуний савдога чиқарилган 90 мингдан ортиқ оздирувчи воситалар топилди.

    'Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 22.07.2025 00:35

    Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Ҳозирда барча гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

    'Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият 22.07.2025 00:31

    Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди

    Ҳозирда вояга етмаган болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўрганилмоқда.