Тошкент шаҳри Олмазор туманида 3 407 қути акциз маркасиз ва 293 қути электрон сигарета сотувга чиқарилгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИББ ходимлари ўтказган рейд давомида “Р.” МЧЖ раҳбари Гъ.Ж. савдо дўкони орқали мазкур маҳсулотларни тарқатгани фош этилди. Ашёвий далил сифатида барча маҳсулотлар олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан иш қўзғатилиб, тергов бошланди.