АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

13 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, яқин кунларда республика бўйлаб ҳаво бироз булутли, айрим ҳудудларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол асосан шарқдан, 5–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кундузги ҳарорат республика бўйича 34–40° атрофида бўлиб, айрим ҳудудларда бироз пастроқ бўлади. Кечаси эса 18–25° даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва сел хавфи юзага келиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 20–25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар