АсосийЖамият

Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди

Текширув ортидан 978 қути дори мусодара қилинган.

'Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Бухоро вилоятида сифати кафолатланмаган ва рухсатсиз тарзда муомалага киритилаётган юзлаб қутилар дори воситалари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Даракчи.узъга ахборот берди.

ДХХ ва Божхона қўмиталари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахснинг уйида ва унга тегишли автомобилда тинтув ўтказилди. Натижада, “Имудон”, “Серебролизин”, “Дофамин”, “Маалокс” каби жами 78 турдаги 978 қути сифати кафолатланмаган ва ҳужжатсиз дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Суриштирув давомида дорилар билан боғлиқ ноқонуний фаолиятда Бухоро шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган шахс ҳам иштирок этгани фош бўлди. У жиноятга шерик сифатида гумон қилинмоқда.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”нинг эксперт хулосасига кўра, ушбу дориларнинг:

— 32 тури Ўзбекистонда умуман рўйхатдан ўтмаган,

— 57 турида мувофиқлик сертификатлари йўқ,

— 6 тури сифатсиз деб топилган,

— 4 тури эса тўлиқ қалбакилаштирилган.

Энг хавфлиси — дорилар белгиланган сақлаш шароитларига зид тарзда сақланган. Бу эса уларни сотиш, сақлаш ва амалиётда қўллашни мутлақо тақиқлайди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 186³-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмийларга кўра, ушбу дори воситалари вақтида тўхтатилмаганида, улар Бухоро шаҳри ҳамда Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги дорихоналар орқали истеъмолчиларга етиб бориши мумкин эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 13:03

    Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар

    2026 йилги Жаҳон бахти ҳисоботида яна шимолий давлатлар етакчиликни қўлга олди.

    'Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 12:48

    Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди

    Туркиянинг Бодрум шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки нафар эркак томонидан жинсий тажовузга учрагани хабар қилинди.

    'Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 11:28

    Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 11:17

    Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди

    Хориждан мамлакатга ноқонуний олиб кирилган катта миқдордаги маҳсулотлар фош этилди.

    'Президент Имом Бухорий мажмуасига борди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 10:22

    Президент Имом Бухорий мажмуасига борди

    Имом Бухорий руҳи покларига ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилди.

    'Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугайди?'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 09:28

    Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугайди?

    Байрам кунларида иссиқлик таъминоти сақлаб қолиниши маълум қилинди.