АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди

Марказда 12 тоифадаги муҳтож инсонларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

'Шавкат Мирзиёев “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда ижтимоий давлат, ижтимоий адолат тамойиллари устувор. Ушбу қадриятлар асосида барча ҳудудларда “Инсон” марказлари очилиб, меҳр ва кўмак тизими аҳолига яқинлаштирилмоқда. 

Марказда 12 тоифадаги муҳтож инсонларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Бунинг учун муассасада замонавий шароитлар яратилган. Мурожаатларни қабул қилиш, эҳтиёжни баҳолаш, хизматни белгилаш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари инсонларга қулай тарзда йўлга қўйилган.

Энг муҳими, эндиликда вазифа бир марта ёрдам билан тугамайди. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг кейинги ҳолати, ўзини ўнглаши ҳам мониторинг қилиб борилади. Мазкур барча жараёнлар рақамлаштирилган ва дахлдор ташкилотлар билан боғланган.

Шайхонтоҳурдаги марказда 25 нафар мутахассис ҳамда маҳаллаларда 51 нафар ижтимоий ходим фаолият кўрсатмоқда. Ногиронлиги бўлган болалар ва шахслар, ёлғиз кексалар билан манзилли тарзда иш юритилмоқда.

- Бу ер ҳар бир инсоннинг дарди билан яшайдиган, уларни рози қиладиган даргоҳ. Бу тизим орқали жамиятимизда ижтимоий адолат, инсон қадри қарор топади, - деди Президентимиз.

Шу ерда давлат-хусусий шериклик асосида “Имкониятлар олами” муассасаси ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари ундаги шароитларни ҳам кўздан кечирди.

Муассасада 3 ёшгача гўдаклар учун эрта аралашув, ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий мослашув ва реабилитация, шунингдек, кундузги парвариш ва қараб туриш хизматлари ташкил этилган. Ҳозирда бу 80 га яқин инсоннинг оғирини енгил қилмоқда. Уларга 12 нафар малакали ходим меҳр-эътибор кўрсатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тяньцзинь шаҳрида ШҲТ тадбирлари бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 31.08.2025 19:18

    Тяньцзинь шаҳрида ШҲТ тадбирлари бошланди

    "Мэйцзян" конгресс марказида ШҲТ саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    'Президент рафиқаси билан Хитойга етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 30.08.2025 21:31

    Президент рафиқаси билан Хитойга етиб борди

    Шавкат Мирзиёевни аэропортда ХХР транспорт вазири Лю Вэй ва бошқа расмийлар кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 30.08.2025 16:19

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди

    Президент ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этади.

    'Мирзиёев Лукашенкони таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 30.08.2025 13:49

    Мирзиёев Лукашенкони таваллуд куни билан табриклади

    Президентлар телефон орқали гаплашишди.

    'Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойга боради'ning rasmi

    Сиёсат 30.08.2025 09:35

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойга боради

    Ташриф 30 августдан 3 сентябргача давом этади.

    'Сифатли тиббиёт энди ҳар бир маҳаллада — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Сиёсат 29.08.2025 19:29

    Сифатли тиббиёт энди ҳар бир маҳаллада — Шавкат Мирзиёев

    Энди илгари фақат пойтахтда амалга оширилган юқори технологик амалиётлар 400 дан ортиқ ҳудудий марказларда ҳам бажарилмоқда.