АсосийЖамият

Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

Мансабдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди'ning rasmi

Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда ДХХ darakchi.uz'га маълум қилди. 

Хабар берилишича, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бўлими бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаби биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уйларқурилишига рухсат олиб бериши эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради.

8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади ва унга кўп қаватли уй қуриш учун ҳоким томонидан рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.

Сўнгра бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман раҳбари билан учрашиб, 10 минг АҚШ долларини берган вақтида Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда Ш.Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    'Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида яшовчи фуқарога етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан мурожаат тарқалди.

    'Тошкентда Damas ҳайдовчиси ўқувчини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    'Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:53

    Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди

    Ўзбекистон Президенти Остонада бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида миллий павильонлар кўргазмаси билан танишди.

    'Ўзбекистоннинг 5 та  ҳудудида чанг-тўзон кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:32

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.