АсосийЖамият

Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди

Ҳолат тафсилотлари очиқланди.

'Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Tico автомобили ёш болани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу йўл транспорт ҳодисаси бугун, 8 июль куни соат 13:30 да Шайхонтоҳур туманининг Кўкча Дарвоза кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.Х. Tico русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб кесиб ўтаётган, 2022 йилда туғилган вояга етмаган пиёда А.Ш.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар