АсосийДунё

Россия Украинага яна ҳужум қилди

Ҳужум ортидан 9 киши жароҳат олган.

'Россия Украинага яна ҳужум қилди'ning rasmi

Украинанинг Херсон шаҳри яна ҳужум остида қолди. Маҳаллий прокуратура берган маълумотга кўра, Россия армияси фуқаро автомобилига дрон орқали портловчи модда ташлаган. Натижада 66 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Шунингдек, шаҳарга қилинган яна олти ҳужум оқибатида жами тўққиз нафар инсон жароҳат олган, уларнинг бири – аёл фуқаронинг аҳволи оғир экани маълум қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар берган.

Днепропетровск вилоятида эса яна бир фуқаро яраланиб, ўртача оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лıсак маълум қилган.

Украина Қуролли Кучлари берган маълумотга кўра, 8 июлга ўтар кечаси Россия Курск вилоятидан тўртта С-300/400 зенит ракетаси ва 54 та Shahed камикадзе дронлари билан ҳужум қилган. Дронлар Курск, Орлов вилояти ҳамда босиб олинган Қрим ҳудудидан учирилган. Мудофаа кучлари ушбу дронларнинг 34 тасини шимолий ва жанубий ҳудудларда уриб туширишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аниқ бир йил олдин, яъни 2024 йил 8 июль куни Россия томонидан пойтахт Киевга уюштирилган оммавий ракета ҳужуми оқибатида мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонаси – “Охматдет” биноси зарарланган, икки катталар ҳалок бўлган, 7 нафар бола тан жароҳати олган эди. Ўша куни пойтахтда жами 47 киши ҳаётдан кўз юмган.

    Бошқа янгиликлар