АсосийЖамият

Жиззахда йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

'Жиззахда йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди'ning rasmi

Жиззах вилоятида бедарак йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Darakchi.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, бола Хоразм вилояти Урганч шаҳрида истиқомат қилган ва ота-онаси билан Жиззах вилояти Зомин туманига, хусусан, Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига меҳмонга келган. У 2024 йил 5 июль куни соат 19:30 ларда номаълум томонга чиқиб кетган ва ўшандан бери бедарак деб ҳисобланарди.

Болани топиш мақсадида маҳаллий аҳоли, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кўнгиллилар жалб этилган, шунингдек, уни топган шахсга 20 миллион сўмлик мукофот пули эълон қилинганди.

Қидирув ишлари натижасида боланинг жасади Зомин туманидаги Ўриклисой қишлоғидан 1,5 километр узоқликдаги тоғ йўлида жароҳатлар билан топилди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, бола маҳаллий аҳолига мансуб автомашина ҳайдовчиси томонидан тасодифан орқага ҳайдалган автомобиль билан уриб кетилган. Ҳайдовчи бола нафас олмаётганини аниқлагач, жасадни яшаш уйи яқинидаги дарага олиб бориб ташлаган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимига топширилди.

Маълумот учун, мазкур моддага кўра, транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, инсон ўлимига сабаб бўлган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. Хусусан, 2024 йил июлида Тошкентда бедарак йўқолган 6 ёшли боланинг жасади сув тўла қудуқдан топилган эди. 2023 йил мартида эса Самарқандда йўқолган бола бир йилдан сўнг жонсиз ҳолда аниқланганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:53

    Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди

    Ўзбекистон Президенти Остонада бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида миллий павильонлар кўргазмаси билан танишди.

    'Ўзбекистоннинг 5 та  ҳудудида чанг-тўзон кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:32

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.

    'Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:30

    Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.