АсосийЖамият

Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Улар қурилиш объектида керакли ҳужжатларсиз ишлаган.

'Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди'ning rasmi

Россиянинг Мордовия Республикаси ҳудудида жойлашган Ковилкино шаҳрида ички ишлар ходимлари керакли ҳужжатларсиз қурилиш объектида ишлаётган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Қайд этилишича, ушланган мигрантларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган. Улар жами 9000 рубль (1 миллион 433 минг 595 сўм) миқдорида жаримага тортилиб, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларга шунингдек, Россиядан маъмурий равишда чиқариб юбориш жазоси тайинланган. 

    Бошқа янгиликлар