АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни хорижга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Аёл аэропортда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

'Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни хорижга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган аёл осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган Сергели туманида яшовчи 33 ёшли аёлни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Россиянинг Москва шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, одам савдоси жиноятини содир қилган шахслар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар