АсосийЖамият

Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди

Ҳолат расмийлар томонидан ўрганилди.

'Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

Болалар омбудсманига Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган Г.И (2018 йилда туғилган ўғил бола) га оид мурожаат келиб тушди.

Болалар омбудсмани маълум қилишича, шу йилнинг 30 июнь куни 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси унга қўпол муомала қилиши ва калтаклагани туфайли ярим тунда уйидан қочиб чиқиб кетиб, қўшни дала ҳовли дарвозасини тақиллатган ва ёрдам сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида ушбу ҳудуд "Инсон" ижтимоий хизмати маркази томонидан ҳолат зудлик билан ўрганилди.

Вояга етмаган Г.И.нинг онаси Г.К (1995 йилда туғилган аёл) билан суҳбатлашилиб, вазият юзасидан зарур чоралар кўрилди.

Г.И.нинг онаси фарзандини тарбиялаш борасидаги мажбуриятини бажармаганлиги учун МЖТК нинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, онага ва ўгай отага "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш" тўғрисидаги Қонун доирасида бола давлат ҳимоясида эканлиги тушунтирилиб, унга нисбатан қилинган ҳар бир ножўя ҳаракат жавобгарликка олиб келиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Мазкур оилага оид ижтимоий кейс очилиб, болани ҳимоялаш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар