АсосийДунё

АҚШ фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирди

АҚШ фуқароларига Эронни Озарбайжон, Арманистон ёки Туркия орқали тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилди.

'АҚШ фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирди'ning rasmi

АҚШнинг Эрондаги виртуал элчихонаси Америка фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди. Тегишли хабарнома дипломатик ваколатхона веб-сайтида жойлаштирилган.

"АҚШ фуқароларига Эронга ташриф буюрмаслик қатъий тавсия этилади. Аллақачон мамлакатда бўлганлар зудлик билан чиқиб кетишлари керак. Агар улар кетиш имкониятига эга бўлмаса, узоқ вақт яшириниб юришга тайёр туришлари керак", дейилади хабарда.

Хабарда АҚШ Эрон билан дипломатик ва консуллик алоқаларини сақлаб қолмаслиги, Швейцария Вашингтон манфаатларини ҳимоя қилиши эслатиб ўтилган.

АҚШ фуқароларига Эронни Озарбайжон, Арманистон ёки Туркия билан чегара орқали тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилади.

"Озарбайжоннинг қуруқликдаги чегаралари ёпиқ бўлса-да, америкаликлар 15 июн куни махсус рухсатнома билан Астара назорат-ўтказиш пунктидан ўтишлари мумкин бўлади," дейилади хабарда.

Чегарага боришдан олдин Озарбайжон расмийларидан тегишли рухсат олиш керак. Уни рўйхатдан ўтказиш АҚШнинг Бокудаги элчихонаси томонидан ташкил этилиши керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тайван HIMARS ракета тизими бўлинмасини ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 05.07.2025 20:01

    Тайван HIMARS ракета тизими бўлинмасини ишга туширди

    Бўлинма ҳарбийлари ўтган йили АҚШда махсус тайёргарликдан ўтган.

    'ҲАМАС сулҳ таклифи бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 05.07.2025 15:31

    ҲАМАС сулҳ таклифи бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди

    Ғазода 60 кунлик сулҳ битимига "ижобий" жавоб берилди.

    'Техасда кучли тошқин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 05.07.2025 13:11

    Техасда кучли тошқин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

    500 дан ортиқ киши бедарак йўқолгани айтилди.

    'Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 21:20

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Қарор нима билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга Иброҳимов Озарбайжонга боргач, изоҳ беришини билдирган.

    'Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 20:28

    Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди

    Бунга Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

    'Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 19:36

    Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди

    Шунингдек, Польша ТИБ вазири Трампдан Украинага зенит ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатмаслигини сўраган.