АсосийЖиноят

Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.

'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаётган мансабдор шахс ишончни суиистеъмол қилгани фош бўлди.

У, гўёки, ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган уч хонали уй-жойни суд тизимидаги танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Эвазига эса уй учун 15 000 АҚШ доллари, суддаги “танишлар” учун эса яна 3 500 доллар талаб қилган. Умумий миқдор 18 500 долларни ташкил этган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар жазони ижро этиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс аванс сифатида 9 500 долларни олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.04.2026 02:29

    Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

    Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.