Хоразм вилояти Янгиариқ тумани суди тергов судьясида 15 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, судья М.С. Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига пул талаб қилган.
Шундан сўнг тергов судьяси 2 минг долларни нақд пулда ва 24 миллион сўмни пластик карта орқали олган.
ДХХга кўра, у берган ваъдасининг устидан чиқа олмагач, олган пулларини қайтараётган вақтида хизмат, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда Олий суд розилиги билан Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.