АсосийЖиноят

Янгиариқ туман судьяси пора олгани фош бўлди

Ҳолат юзасидан Олий суд расмий баёнот берди.

'Янгиариқ туман судьяси пора олгани фош бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Олий судининг расмий баёнотига кўра, Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М.С. фуқаро О.Р.га жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига илгари олган поранинг бир қисмини қайтараётган вақтда қўлга олинди.

Қайд этилишича, М.С. пора пулларини аризачининг талаби билан қайтармоқчи бўлган пайтда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, далилий ашё билан ушланган.

Олий суд бу ҳолат бўйича кескин муносабат билдириб, суд тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз кураш давом этаётганини таъкидлади.

Шунингдек, тизимни “нопок кадрлар”дан тозалаш учун барча зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилган.

Суд органи жамиятда, хусусан, суд тизимида коррупцияга қарши курашишда фуқароларни фаол ҳамкорликка чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондан Тожикистонга 60 га яқин автомобиль ноқонуний олиб ўтилгани ва сотилгани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 18:42

    Ўзбекистондан Тожикистонга 60 га яқин автомобиль ноқонуний олиб ўтилгани ва сотилгани аниқланди

    Саккиз кишидан иборат гуруҳ аъзолари олиб ўтган ҳар бир машинаси учун 100−200 доллар олган.

    'Андижонда ИИБ ходими ваҳшийларча ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Жиноят 02.07.2025 14:49

    Андижонда ИИБ ходими ваҳшийларча ўлдириб кетилди

    Инспекторнинг ўлимига сабабчи бўлган шахс қилдирилмоқда.

    '3 миллион долларли фирибгарлик: "Банк ходими" ва МЧЖ раҳбари ушланди'ning rasmi

    Жиноят 02.07.2025 09:59

    3 миллион долларли фирибгарлик: "Банк ходими" ва МЧЖ раҳбари ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Андижонда хонадонида қимор ташкил этган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.07.2025 18:09

    Андижонда хонадонида қимор ташкил этган шахс ушланди

    4 млн 535 минг сўм ҳамда 300 АҚШ доллари, 4 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, шунингдек, хонадон эгасининг 550 минг сўм чўтал пули ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

    'Наманганда қалбаки доллар муомаласига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 01.07.2025 08:21

    Наманганда қалбаки доллар муомаласига чек қўйилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    'ЙТҲ ортидан бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган судья қамалди'ning rasmi

    Жиноят 30.06.2025 18:35

    ЙТҲ ортидан бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган судья қамалди

    Денов туман судининг собиқ раиси транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлгани учун айбли деб топилди.