АсосийЖамият

Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

Онлайн такси агрегаторлари орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда.

'Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди'ning rasmi

2025 йил 2 июлидан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда, улар тўлаши лозим бўлган солиқлар давлат солиқ органларининг хабарномаси асосида юридик шахслар (солиқ агенти) – яъни агрегаторлар томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.

Бугунги кунда ўзини ўзи банд қилган 776,7 минг жисмоний шахс енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни ташиш ҳамда буюртма асосида товарларни етказиб бериш йўналишида рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

1 июль ҳолатига мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи 208 та юридик шахс – онлайн такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграциялашган. Улар орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда. Ушбу агрегаторлар томонидан давлатга 89,6 млрд сўм солиқ тўланган.

Шу билан бирга, маълум қилинишича, жорий йил давомида ўзини ўзи банд қилган 189 шахснинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:23

    Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

    Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади.

    '“Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Адлия вазирлиги ушбу таомни географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига кирғизди.

    'Зангиотада сифатсиз дори воситалари  савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    Зангиотада сифатсиз дори воситалари савдосига чек қўйилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

    Очиқланишича, фуқаролар томонидан 234 та ноқонуний ҳолат аниқланган.

    'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Туркманистонда зилзила бўлди

    Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.

    'Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 16:13

    Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди

    Батафсил маълумотни тез орада “Darakchi.uz”нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.