АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...

Ташрифдан кўзланган мақсад нима?

'Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 2-3 июль кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Президенти 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар