АсосийЖамият

Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади

Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади.

'Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

“Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-105-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 Фармонга кўра, пенсия ва ғазначилик фаолиятига замонавий хизматларни жорий этишнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  •  ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш;
  •  фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон ва проактив шаклга ўтказишга эришиш.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига Рақамли ғазна тизими жорий этилади.

 2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:

  •  фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;
  •  пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Скутер ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Тошкентда Скутер ёниб кетди

    Ёнғиннинг бир қисмини фуқаролар томонидан бартараф этилгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 22:17

    Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" тезкор гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.

    'Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 21:32

    Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди

    Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews ваколатхонасининг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.

    '843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 20:19

    843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди

    Бир гуруҳ шахслар 25 та фирма (МЧЖ) ташкил этиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фуқаролар билан шартнома тузишган. Улардан 50,1 млрд сўм йиғилган бўлиб, шартлар бажарилмаган.

    'Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 18:50

    Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди

    Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti'га бориб тўқнашган.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 16:08

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.