АсосийСаломатлик

Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг

Шифокордан хавфсиз озиш учун тавсиялар.

'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

Ғарб юлдузлари орасида оммалашган, лекин жуда хавфли бўлган озиш учун мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштириш мумкин. Бу ҳақда Дубайлик диетолог шифокор Мария АбиХанна Daily Mail нашрига маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бундай таъсирга авокадо каби маҳсулотлар эга.

Шифокорнинг сўзларига кўра, мазкур дори GLP-1 гормони (овқатдан кейин ичакда ишлаб чиқиладиган гормон) таъсирини тақлид қилади. Бу гормон мияга таъсир қилиб, инсонда тўйинганлик ҳиссини пайдо қилади. Бироқ препарат қатор хавфли нохуш таъсирларга эга: енгил ҳолатларда — кўнгил айниши, қусиш, ич қотиши ёки аксинча — ич кетиши кузатилиши мумкин.

Диетолог таъкидлашича, «соғлом» ёғлар ҳам бундай самара бериши мумкин, лекин улар бутун организмга зарар қилмайди. Масалан, овқатланиш тартибига авокадо билан бир қаторда ёнғоқ мойи ёки ёғли балиқларни қўшиш мумкин. Унинг таъкидлашича, ҳар қанча одамлар рациондаги ёғлар билан курашишса-да, улар озиш учун жуда муҳим.

“Бу ёғлар организмга муҳим минерал ва витаминларни, хусусан, D витаминини сингдиришга ёрдам беради, шунингдек, юрaк хасталиклари хавфини камайтиради. Бундан ташқари, оқсиллар, айниқса тухум, грек йогурти ва эдамаме лобияси инсонни узоқ вақт тўйинган ҳис қилишга ёрдам беради ва овқатга бўлган хоҳишни олдини олади”, — деди у.

Шунингдек, шифокор таъкидлашича, кундалик овқатланишда клетчатка ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, чиа уруғи, наск (чечевица) ва буғдой ҳазм тизими фаолиятини яхшилаш ва узоқ тўйинганлик ҳиссини таъминлашга ёрдам беради.

“Қисқа муддатли углеводлар эмас, балки узоқ муддатли энергия манбаи ҳақида ўйланг”, — деб маслаҳат беради диетолог.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

    Саломатлик 04.08.2025 18:44

    Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

    Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

    'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

    Саломатлик 12.07.2025 11:18

    Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

    Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 08:57

    Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

    Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.

    'Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?'ning rasmi

    Саломатлик 23.06.2025 17:21

    Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?

    Минерал сув фойдали моддалар манбаи ҳисобланади, у организмда сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради ва зарур минераллар билан бойитади. Лекин қайси турини танлаш мақсадга мувофиқ — газланганиними ёки газланмаганиними?