АсосийСаломатлик

Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.

'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

Республика физиатрия ва пульмонология маркази “BD MAX” қурилмаси, сунъий интеллект билан ишлайдиган мобил рентгенлар ва "GeneXpert" ускуналаридан фойдаланиб, беморларга тезкор ва ишончли тарзда ташхис қўймоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

СВВга кўра, дориларга чидамли туберкулёзнинг 6 ойлик қисқа даволаш курслари жорий этилган, бу беморларни тезроқ соғайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. 2025 йил давомида марказда 12 та янги диагностика ва даволаш усули амалиётга жорий қилинган.

2026 йилда барча вилоятларга яна 40 та сунъий интеллектга асосланган мобил рентген ускуналари етказилиши ва маълумотлар ягона электрон реестрга жамланиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар