АҚШнинг Вашингтон штатида H5N5 парранда гриппи билан касалланган кекса бемор вафот этди. Маълумотларга кўра, марҳумнинг уй ҳовлисида турли турдаги паррандалар бўлган, лекин вируснинг одамдан одамга юқишига оид ҳеч қандай далил топилмаган.
Соғлиқни сақлаш идоралари бемор билан алоқада бўлган шахслардан вирус аниқланмаганини маълум қилди ва умумий хавф даражаси паст эканини таъкидлади. АҚШда сўнгги бир ярим йилда қайд этилган деярли барча ҳолатлар H5N1 билан боғлиқ эди. H5N5 билан қайд этилган ушбу ўлим эса янги босқич сифатида баҳоланмоқда.
CDCнинг таъкидлашича, кўплаб беморлар вирусни касал қорамол ёки парранда билан бевосита контакт орқали юқтирган. Айрим ҳолатларда касаллик енгил кечса, бошқаларида оғир симптомлар кузатилмоқда.
Сўнгги йилларда парранда гриппи сутемизувчилар орасида ҳам кўпроқ аниқланаётгани қайд этилган.






