АсосийЖамият

1 июлдан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга рейслар қатнови тикланади

Аввалроқ, Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги рейслар вақтинча тўхтатилганди.

'1 июлдан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга рейслар қатнови тикланади'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилишни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хабар берди. 

“2025 йилнинг 1 июлдан бошлаб Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Исроилнинг Тель-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли жорий йилнинг 16 июнидан 30 июнигача Тошкент – Тель-Авив– Тошкент йўналишидаги рейслар вақтинча тўхтатилганди.

    Бошқа янгиликлар