АсосийЖамият

Андижонда яширин экстремистик гуруҳ қўлга тушди

Андижонда жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди.

'Андижонда яширин экстремистик гуруҳ қўлга тушди'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат тузган. Жамоат аъзолари шаҳардаги турли чойхоналарда тўпланиб, келгусида Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни ният қилган. Шунингдек, улар ўзаро «Байтулмол» кўринишида пул маблағлари йиғиб, ўз тарафдорларига бериб келгани маълум бўлди.

Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:58

    Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

    У фирибгарлик ҳамда ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик ва тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш ҳолатлари бўйича тергов қилинган.

    'Шаҳрисабзда 2 та дўкон аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:47

    Шаҳрисабзда 2 та дўкон аланга ичида қолди

    Ёнғин 1 соатда 4 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан бартараф этилган.

    'Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистонда катта миқдордаги “Ток” ва газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:40

    Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистонда катта миқдордаги “Ток” ва газ ўғирлиги фош этилди

    Иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Тошкентда Скутер ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Тошкентда Скутер ёниб кетди

    Ёнғиннинг бир қисмини фуқаролар томонидан бартараф этилгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 22:17

    Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" тезкор гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.

    'Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 21:32

    Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди

    Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews ваколатхонасининг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.