АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 41 даражагача кўтарилади

28 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 41 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг берган хабарига кўра, 28 июнь куни кечаси 18-25, кундузи эса 30-41 даража иссиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол 7-12 м/с, айрим ҳудудларда 13-22 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар эҳтимоли бор. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

 Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-22 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

 Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7-12 м/с, баъзан 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

 Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с, баъзан 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 Тоғли ва тоғолди ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар