Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан турли хил қонунбузарликлар содир этилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, консулхона ўзининг консуллик округига кирувчи ҳудудларида Ўзбекистон фуқаролари билан содир бўлаётган ҳолатларни синчковлик билан кузатиб, ҳар бирига аниқлик киритиш, фуқароларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларни манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган зарур тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолатлар бўйича олиб борилган суриштирувлар натижаларига ва Россия Федерацияси ваколатли органлари ва мутасадди ташкилотлари томонидан Бош консулхонанинг расмий сўровномаларига йўлланган жавобларига кўра, Татаристон Республикаси ва Самара вилоятида содир бўлган нохуш воқеаларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан ушбу жиноятлар содир этилмагани кўрсатилиб, фуқароларнинг иштироки тўғрисидаги хабарлар ўз тасдиғини топмаган.