Фарғона вилояти ЙПХ инспектори автомобиль ойнасига тиқилиб қолган болани кўриб, ўзини йўқотиб қўймади ва дарҳол автомобиль ойнасини синдирди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўриқнома давомида Фарғона вилояти ЙПХ ходимининг болани қутқаришга муваффақ бўлган хатти-ҳаракатларини таъкидлади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 24 июнь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида Nexia автомобили ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб, двигателни ўчирмасдан дўконга кирган. Бу вақтда унинг олд ўриндиғида ўтирган 5 ёшли ўғли деразадан чиқмоқчи бўлган ва тасодифан ойна кўтаргич тугмасини босган. Натижада унинг боши қисилиб қолган.
Воқеани пайқаган ЙПХ ходими Азим Халифаев зудлик билан ҳаракат қилиб, автомобиль ойнасини синдириб, болани қутқариб қолган.
Унинг ҳаракатлари учун пул мукофоти билан тақдирланди ва рағбатлантирилди.