Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади.
27 июнь – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади.
"Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир. Устувор қадриятларга содиқлигингиз ва ўқувчиларингиз-обуначиларингиз олдидаги масъулиятингиз учун ҳар бирингизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жасоратингиз ва таҳририят сиёсатини, позициянгизни ҳимоя қилишга доимо тайёрлигингиз эътирофга лойиқ. Ўзбекистоннинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча журналистларни табриклайман — мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар айнан Сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда. Раҳмат! Байрамингиз муборак бўлсин!", дейилади табрик сўзида.