АсосийЖамият

Хоразмлик 2 ёшли бола Жиззахда бедарак йўқолди

Болакай қидирилмоқда. Болани топганга мукофот пули берилади.

'Хоразмлик 2 ёшли бола Жиззахда бедарак йўқолди'ning rasmi

Хоразм вилояти Урганч шаҳри Хожибойлар маҳалласида яшаган 2 ёшли Рўзиметов Мақсадбек Махмуд ўғли қидирилмоқда, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати. 

Жорий йилнинг 23 июнь куни ота-онаси билан Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙга келган Мақсадбек шу куни соат 19:30 ларда номаълум томонга чиқиб кетиб йўқолган.

Мақсадбек Рўзиметов оқ катакча кўйлак, жигарранг шортик ва ёзги оёқ кийимда бўлган.

Алоҳида белгилари: юзлари думалоқ, кўзлари қора, сочлари сариқ, бўйи 70-75 см, тишлари табиий.

"Мақсадбекни кўрган-билганлар ва у ҳақда маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан ички ишлар органлари ходимларига ёки 99-129-02-02, 77-025-00-25, 99-571-65-30, 72-392-20-02 телефонларига қўнғироқ қилишлари сўралади", - дейилади хабарда.

Хабар берган кишининг шахси сир тутилади ва 20.000.000 сўм пул билан мукофотланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Метрода 3 ёшли қизчани вагон тагига итариб юборишди(ми?)'ning rasmi

    Жамият 27.06.2025 23:08

    Метрода 3 ёшли қизчани вагон тагига итариб юборишди(ми?)

    Тошкент метрополитени ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни рад этди.

    'Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмаган'ning rasmi

    Жамият 27.06.2025 22:44

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмаган

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси расмий маълумот берди.

    'Машина ойнасига тиқилиб қолган 5 ёшли болани қутқарган ЙПХ инспектори тақдирланди'ning rasmi

    Жамият 27.06.2025 21:57

    Машина ойнасига тиқилиб қолган 5 ёшли болани қутқарган ЙПХ инспектори тақдирланди

    Воқеа ҳайдовчи машинани йўл четига тўхтатиб, ўзи дўконга кириб кетганда содир бўлган.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият 27.06.2025 21:21

    'Телеграмда наркотик модда сотган гуруҳ ушланди'ning rasmi

    Жамият 27.06.2025 20:44

    Телеграмда наркотик модда сотган гуруҳ ушланди

    Гуруҳнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинган.

    '"Мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда!"'ning rasmi

    Жамият 27.06.2025 20:00