Маълум қилинишича, А-373 “Тошкент-Ўш“ автомобиль йўлининг “Қамчиқ“ довонидан ўтган қисмида “Тошкент-Водий“ йўналишида ҳаракатланган “BYD” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида “Қамчиқ“ махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб борган ва махсус техник асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.