АсосийДунё

АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда

Трамп маъмурияти Эроннинг уранни бойитиш ва ядровий қурол яратишдан воз кечишга чақирган.

'АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда'ning rasmi

Трамп маъмурияти Эроннинг уранни бойитиш ва ядровий қурол яратишдан воз кечиши эвазига унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам бериш имконини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, бу маблағлар АҚШдан эмас, балки Араб давлатлари орқали молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Пуллар Эроннинг тинч ядровий дастурини ривожлантириш учун мўлжалланган.

Оқ уй вакилининг таъкидлашича, “кимдир бу дастур учун тўлайди, аммо бу биз бўлмаймиз”.

Шу билан бирга, Трамп маъмурияти Эронга нисбатан айрим санкцияларни бекор қилиш, хорижий банкларда музлатилган 6 миллиард долларни қайтариш, ҳамда Фордодаги ядровий объект ўрнига уран бойитиш имкониятисиз янги инфратузилма қуришни таклиф қилмоқда.

Вашингтон бу орқали Эронни ядровий қуролга эга бўлишдан қайтариш ва уни Исроил билан можаролар ортидан музокара столига қайтаришни кўзламоқда.

Бироқ Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу таклифларга ҳозирча ижобий жавоб бермади.

Реутерсънинг ёзишича, Исроил билан қуролли тўқнашувлар пайтида Ароқчи ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф бир неча бор телефон орқали мулоқот қилган.

    Бошқа янгиликлар