Саудия Арабистонидаги Масжидул Ҳаром (Масжид ал-Ҳаром) ва Пайғамбар масжиди (Масжид ан-Набавий) ишлари бўйича Бош бошқармаси 25 июн куни кечқурун Каъба ёпинчиғини алмаштириш 154 нафар мутахассисдан иборат гуруҳ томонидан амалга оширилганини маълум қилди.
Умумий оғирлиги 1415 кг бўлган 47 та янги бўлакдан фойдаланишни ўз ичига олган алмаштириш жараёни бир неча соат давом этган.
68 та Қуръон оятлари туширилган ва 11 ой давомида қўлда тўқилган Кисва янги ҳижрий 1447-йилнинг бошлангани муносабати билан Каъба устига ёпилди
Янги қоплама 1415 килограмм оғирликда бўлиб, марказ ичида энг нафис қора рангга бўялган ипакдан тайёрланган ва устига олтин билан қопланган кумуш симлар билан нақш солинган.
Янги ёпинғич учун 825 кг га яқин соф ипак, 180 кг кумуш ва олтин сарфланган.
Янгиси билан алмаштирилган эски ёпинғич Замзам булоғи суви билан ювилади, сўнгра музейларга кўргазмага қўйиш учун Ислом давлатларига жўнатилади.
Каъба ёпинғичи кумуш ва олтиндан фойдаланган ҳолда Қуръони Карим оятлари билан безатилган.