Президент фармонгиа кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қуйидаги ваколатлар ўтказилади.
Жумладан:
- давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;
- дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;
- йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.
Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.
Шунингдек, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, “E-Kengash” электрон платформаси “қулайлик – соддалик – хавфсизлик” тамойили асосида доимий такомиллаштириб борилади