АсосийЖамият

Қашқадарёда “Ток” ўғирлиги ортидан давлатга 558 миллион сўмлик зарар етказилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Қашқадарёда “Ток” ўғирлиги ортидан давлатга 558 миллион сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Ғузор тумани "Янгикент" МФЙда жойлашган "Г." МЧЖ ўзига қарашли яроқсиз ҳолатдаги “ток” трансформаторидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 558 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар